Белгиланган тартибга кўра, ўзини ўзи банд қилган фуқароларга гаровсиз 20 млн сўмгача маблағ берилади. Янги бошлаётган тадбиркорлар 300 млн сўмгача, фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганлар 2 млрд сўмгача кредит олиш имкониятига эга бўлади. Камида 5 нафар битирувчини ишга қабул қилган тадбиркорларга эса 10 млрд сўмгача молиявий кўмак ажратилади.
Шунингдек, «Менинг биринчи касбим» дастури доирасида битирувчилар стажировка асосида танлаб олинади ва уларга ҳар ой 2 млн сўмгача стипендия тўланади.
Маълум қилинишича, ёшларнинг 30 фоизи бизнес кўникмалари етишмаслиги сабабли тадбиркорликда қийинчиликка дуч келмоқда. Шу боис ҳудудларда «Ёшлар бизнес инкубатори» марказлари ташкил этилиб, уларда ўқитиш ва комплекс хизматлар йўлга қўйилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.