Ҳодиса оқибатида ЙПХ инспектори тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси — транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш — билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари бошланган.
Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.