Президент Урганч туманидаги ёш мусиқачига автомобиль совға қилди

Президент Урганч туманидаги ёш мусиқачига автомобиль совға қилди

Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни ёшлар билан учрашувдаги чиқишидан сўнг Урганч тумани 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 4-синф ўқувчиси Отамурод Раимбоевга автомобиль совға қилди.

Очиқ мулоқот давомида ўқувчи Комилжон Отаниязов репертуаридан қўшиқ ижро этиб, давлат раҳбарида катта таассурот қолдирди.

26 февраль куни Хоразм вилояти ҳокими болага BYD русумли енгил автомобиль калитларини топширди.

Отамурод автомобилни отасига беришни режалаштираётганини айтди. Оила кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.