Баҳор мавсумида ҳолсизлик сабаблари ва тўғри овқатланиш бўйича эндокринологдан тавсиялар

Юртимизда баҳор мавсуми бошланиши билан айрим фуқароларда ҳолсизлик, тез чарчаш ва иш қобилиятининг пасайиши кузатилмоқда. Мутахассислар бу ҳолатни мавсумий ўзгаришлар, организмнинг қишки даврдан кейинги мослашув жараёни ҳамда витамин ва микроэлементлар етишмовчилиги билан изоҳлайди.

Бу даврда овқатланиш тартибига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади. Рационга оқсилга бой маҳсулотлар, янги сабзавот ва кўкатлар, мева-сабзавотлар, шунингдек темир ва витаминларга бой озиқ-овқатларни киритиш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, ортиқча ёғли, қовурилган ва ширин маҳсулотларни чеклаш, газли ичимликлар ҳамда тез тайёрланадиган таомларни камайтириш организмга тушадиган юкламани енгиллаштиради.

Мавзу юзасидан Миллий тиббиёт маркази эндокринолог шифокори Ирода Юсупова изоҳ бериб, баҳор мавсумида тўғри овқатланиш ва кун тартибига риоя қилиш саломатликни сақлашда муҳим омил эканини таъкидлади.

Маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.