Маълум бўлишича, 2025 йил сентябрь ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган, ҳозирда эса Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси бўлиб ишлаётган мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган. У якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки уйнинг ертўла қисмидаги нотурар жойларни ижарага олиб беришни ваъда қилган.
Мазкур “хизмат” эвазига у тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган. Пул маблағини ўзига тегишли автомашинасида олган вақтида, ҳодиса жойидан қочишга уринган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ушбу мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.