Иккинчи тўлқин ҳужумларида 30 га яқин объект, жумладан президент саройи, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка штаби, Миллий хавфсизлик кенгаши ҳамда Теҳрон аэропорти нишонга олинган. Теҳроннинг одатда олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоманаий яшайдиган ҳудуди узра қуюқ тутун кўтарилмоқда.
Операция қўшма — АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган. Кузатувчилар фикрича, Вашингтон нафақат Эрондаги режимни йўқ қилиш, балки уни дастлаб талабларга рози бўлиш орқали шармандаликка қолдиришни ҳам мақсад қилган бўлиши мумкин.
Исроил Мудофаа вазирлиги вакилига кўра, Эронга ҳужум бир неча ой давомида режалаштирилган, операция бошланиш санаси эса бир неча ҳафта олдин белгилаб қўйилган. Амалиёт «Яҳудо қалқони» деб номланган.
Reuters агентлиги хабар беришича, Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳозир Теҳронда эмас ва хавфсиз жойга кўчирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.