Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси маълум қилишича, ҳозирги вақтда Эрон ҳудудида 81 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб турибди.

Шулардан:
🔹 8 нафари — дипломатик ваколатхоналар ходимлари
🔹 9 нафари — Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар
🔹 55 нафари — Эрон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар
🔹 9 нафари — хусусий сафар билан борганлар

Элчихона ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турибди ва улар билан мунтазам мулоқотни таъминламоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси (Теҳрон шаҳри)
📱 +98 912 132 78 23
Масъул шахс: Юлдашев Элбек

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.