Ўзбекистонликлар “Странжа” турнирида биринчи ўринни эгаллашди

Ўзбекистонликлар “Странжа” турнирида биринчи ўринни эгаллашди

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Странжа” турнири якунланди. “Кичик жаҳон чемпионати” сифатида эътироф этиладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида яна биринчи ўринни қўлга киритди.

Боксчилар 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 17 та медаль жамғарди. Олтин медалларга Фазлиддин Эркинбоев (75 кг), Акмалжон Исроилов (85 кг), Тўрабек Хабибуллаев (90 кг), Сабина Бобоқулова (48 кг), Нигина Ўктамова (57 кг), Навбаҳор Ҳамидова (65 кг) ва Азиза Зокирова (75 кг) сазовор бўлди.

Шунингдек, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўтказилган “Катта дубулға” турнирини 8 та медаль билан якунлади. Уч кун давом этган беллашувларда ҳамюртлар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида Япония ва Озарбайжондан кейин учинчи ўринни эгаллади. Олтин медални 57 килограмм вазн тоифасида Шукуржон Аминова қўлга киритди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг 18 ёшгача бўлган ёшлар хоккей терма жамоаси Гонконгда старт олган жаҳон чемпионатининг учинчи дивизион “А” гуруҳида иштирокини бошлайди. Жамоа дастлабки учрашувни мезбонларга қарши ўтказади. Шунингдек, мусобақа давомида Болгария, Исроил, Туркия ва Янги Зеландия жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.