Аввалроқ «Ўзгидромет» маълум қилишича, ҳаво сифати кескин ёмонлашуви ноқулай метеошароитлар билан боғлиқ. Шамолсизлик ва ҳарорат инверсияси ифлословчи моддаларнинг атмосферанинг ерга яқин қатламида тўпланишига сабаб бўлмоқда. Натижада зарарли заррачалар ҳавода узоқроқ сақланиб қолмоқда.
Синоптиклар кун давомида ёғингарчилик бўлишини прогноз қилмоқда. Кутилишича, ёмғирлар ҳавони қисман тозалаб, пойтахтдаги экологик ҳолатни бир қадар яхшилайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.