Тошкент ҳаво ифлосланиш индекси нормал меъёридан ошди

Тошкент ҳаво ифлосланиш индекси нормал меъёридан ошди

2026 йил 3 март куни соат 18:00 ҳолатига кўра автоматик мониторинг станциялари маълумотларига асосан, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосида ифлосланиш кўрсаткичлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори 85 мкг/м³ ни ташкил этган. Бу кўрсаткич рухсат этилган меъёр — 300 мкг/м³ дан ошмаган.

Бироқ PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 75 мкг/м³ га етган. Бу эса белгиланган меъёр — 60 мкг/м³ дан 1,2 марта юқори экани аниқланган.

Мутахассислар аҳолига айниқса кекса ёшдагилар, болалар ва нафас йўллари касалликлари бор фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.