Республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб кескин ошди. Шу сабабли магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда.
Шу муносабат билан, 4-март куни соат 19:00 дан 5-март куни соат 10:00 гача республика бўйлаб “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.