Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси келиб тушган аризалар асосида алиментларни ундириш чораларини кўради. Бироқ алимент тўловчиларнинг расмий даромади йўқлиги сабабли мурожаатларнинг 30 фоизи ечимсиз қолмоқда.
Шунингдек, ҳокимлар алимент тўловчилар орасида касби бор, аммо ишламаётганлар қанча эканини таҳлил қилмаётгани танқид қилинди. Улардан кимларни иш билан таъминлаш кераклиги аниқланмаяпти, бандлик бўлимлари ва «маҳалла еттилиги» олдига ҳам аниқ вазифалар қўйилмаётгани таъкидланди.
Мутахассислар фикрича, иш тўғри ташкил этилса, алимент билан боғлиқ мурожаатлар сонини икки баробаргача камайтириш мумкин.
Аҳоли бандлигини ошириш мақсадида одамларни ўқитиш ва уларни хорижда юқори маошли ишларга юбориш имконини берувчи тизим яратилган. Бироқ алимент тўлаш мажбурияти бор шахслар бу имкониятдан фойдалана олмайди. Чунки хорижга чиқиш учун улар беш йиллик алиментни олдиндан тўлаши ёки алимент олувчининг ёзма розилигини олиши керак.
Масъулларга ушбу муаммони чуқур ўрганиб чиқиш ва тегишли таклифлар тайёрлаш топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.