Руда таркибидаги молибден, селен, теллур ва рений каби ноёб металлар эса янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда юқори технологияли ишлаб чиқариш йўналишларини ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратади.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида учинчи мис бойитиш фабрикаси тўлиқ қувватга чиққач, мис концентрати ишлаб чиқариш ҳажми суткасига ҳозирги 2400 тоннадан 5000 тоннагача ошиши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида 6 мингдан ортиқ ёш мутахассислар юқори маошли иш ўринлари билан таъминланади.
Фабрикада АҚШ, Германия, Россия, Хитой ва Финляндиянинг илғор тоғ-кон технологиялари жорий этилмоқда.
Барча технологик жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиб, сунъий интеллектга асосланган ягона бошқарув тизимига бирлаштирилади. Бу эса энергия сарфини 10 фоизга камайтириш, маҳсулот таннархини 15 фоизга тушириш ва меҳнат унумдорлигини 10 фоизга ошириш имконини беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.