Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Маълум қилинишича, Чокардиза қабристони ҳудудида жойлашган мажмуа 10,2 гектар майдонда қайта барпо этилмоқда. Лойиҳа доирасида 250 ўринли масжид, илмий марказ, кутубхона, музей ва автотураргоҳ қурилиши назарда тутилган.
Қурилиш жараёнида буюк фақиҳ Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жой ҳам аниқланиб, бу ерда алоҳида мақбара барпо этилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.