Имом Бухорий мажмуасининг тўлиқ янгиланиди

Имом Бухорий мажмуасининг тўлиқ янгиланиди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мажмуасида якунига етган бунёдкорлик ишлари ва яратилган шароитлар билан танишди.

Имом Бухорий мажмуасининг тўлиқ янгиланиди
Давлат раҳбари ташаббуси билан қайта барпо этилган мажмуада зиёратчилар учун кенг имкониятлар яратилди. 45 гектар ҳудудда жойлашган мажмуада 10 минг кишилик масжид, маъмурий бинолар, айвонлар ва замонавий инфратузилма барпо этилди.

Мажмуа қошида туризм маркази ташкил қилиниб, меҳмонхоналар ва сервис объектлари қурилди. Натижада унинг қабул қилиш қуввати кунига 65 минг зиёратчига етди.

Имом Бухорий мажмуасининг тўлиқ янгиланиди
Имом Бухорий мажмуасининг тўлиқ янгиланиди
Шунингдек, замонавий технологиялар асосида ташкил этилган музейда Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси кенг ёритилган.

Президент мажмуа нафақат зиёратгоҳ, балки илм-маърифат ва тарбия маскани бўлиши лозимлигини таъкидлаб, бу ерда маънавий-маърифий ишлар ва малака ошириш дастурларини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.