Танлов қўшиқчининг биографи Ольгана Нафикова ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, уни Ўзбекистон–Польша “Polonia” ассоциацияси, Польша Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда “Vatandosh uchun” поляк жамғармаси қўллаб-қувватламоқда.
Ташкилотчилар барча санъат ихлосмандларини, айниқса Анна Герман ижодига ошно бўлган мухлисларни танловда фаол иштирок этишга чорлайди. Шунингдек, яқинда унинг бетакрор овозини кашф этган янги тингловчилар учун ҳам бу ажойиб имкониятдир.
“Муҳаббат садоси” танлови нафақат ижодий беллашув, балки маданиятлар мулоқоти, хотира ва эҳтиром рамзи сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.