Маълумотга кўра, бекор қилинган рейслар йўловчиларига қулайлик яратиш мақсадида авиакомпания томонидан бир қатор имкониятлар тақдим этилмоқда. Жумладан, йўловчилар чипталарини авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига бепул қайта расмийлаштиришлари мумкин. Шунингдек, хоҳловчилар авиачиптани харид қилган жойларида маблағларни тўлиқ қайтариб олиш имкониятига ҳам эга.
Авиакомпания юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраб, йўловчилардан мазкур ҳолатга тушуниш билан қарашни сўради. Таъкидланишича, йўловчилар ва экипаж аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш компания фаолиятидаги энг устувор вазифа ҳисобланади.
Йўловчиларга янгиликларни кузатиб бориш тавсия этилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.