Мутахассислар таъкидлашича, оқова сувларни тозалаш иншоотлари аҳоли ва саноат объектларидан чиқадиган ифлосланган сувларни механик, биологик ва дезинфекция босқичлари орқали қайта ишлаб, атроф-муҳитга хавфсиз ҳолда чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, соҳадаги асосий муаммолардан бири сифатида канализация тизимидан фойдаланиш маданиятининг етарли эмаслиги қайд этилмоқда. Амалиётда кўплаб носозликлар инфратузилманинг эскириши эмас, балки нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқмоқда.
Хусусан, мутахассислар канализация тармоқларига маиший чиқиндилар, ёғ-мойлар, қурилиш материаллари ҳамда кимёвий моддаларни ташлаш қаттиқ тақиқланганини эслатмоқда. Бундай чиқиндилар қувурларда тиғилишлар ҳосил қилиб, тизим ишдан чиқишига ва тозалаш жараёни самарадорлиги пасайишига олиб келади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.