Маълумотларга кўра, жуфтлик 1988 йилда турмуш қурган. Рю Со Ён — Жанубий Кореянинг собиқ президенти Роҳ Тэ Унинг қизи ҳисобланади. Оилада уч нафар фарзанд бор.
2015 йилда Чей Тэ Вон оммавий ахборот воситалари орқали улар узоқ вақтдан бери алоҳида яшаб келаётганини ва бошқа аёл — Ким Хи Ён билан муносабатлари борлигини маълум қилган. Кейинчалик бу муносабатдан фарзанд туғилгани ҳам ошкор этилган.
Ажрим жараёни 2017 йилда бошланган бўлиб, 2018 йилдан суд босқичига ўтган. 2019 йилда Роҳ Со Ён қарши даъво киритиб, катта миқдорда мол-мулк тақсимоти ва компенсация талаб қилган.
2022 йилда суд ажримни расман тасдиқлаб, мол-мулк бўйича компенсация белгилаган. Бироқ 2024 йилда апелляция инстанцияси ушбу суммани кескин ошириб, қарийб 1,38 триллион вон (тахминан 929 миллион доллар) миқдорида тўловни белгилаган.
2025 йилда Жанубий Корея Олий суди қарорни қисман бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқиш учун қуйи инстанцияга қайтарган. Шу билан бирга, айрим компенсация тўловлари ўз кучида қолдирилган.
Айни пайтда иш бўйича қайта кўриб чиқиш жараёнлари давом этмоқда. Мутахассислар бу низо нафақат оилавий, балки йирик бизнес активларини тақсимлаш нуқтаи назаридан ҳам муҳим прецедент ҳисобланишини таъкидламоқда.
SK Group Жанубий Кореянинг энг йирик корпорацияларидан бири бўлиб, телекоммуникация, яримўтказгичлар, кимё ва энергетика соҳаларида фаолият юритади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.