Гендер камситиш ҳолатида аёлнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди

Гендер камситиш ҳолатида аёлнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди


Ўзбекистонда гендер камситиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан аёл фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маълум қилди.

Маълум қилинишича, фуқаро А.Ю. омбудсманга мурожаат қилиб, ишга қабул қилиш жараёнида жинсига кўра камситишга дуч келганини билдирган. У 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий ташкилотлардан бирига ишга кириш учун суҳбатдан ўтиб, ариза топширган ва электрон шартнома имзолаган. Бироқ кейинчалик мазкур лавозимга аёллар қабул қилинмаслиги ҳақида рад жавоби берилган.

Мурожаатчига кўра, қарор унинг малакаси ёки иш тажрибаси билан эмас, балки аёл экани билан боғлиқ бўлган.

Ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган тенг ҳуқуқлилик ва камситишларсиз меҳнат қилиш тамойилларига зид экани қайд этилган. Шунингдек, бу ҳолат меҳнат қонунчилиги талабларига ҳам тўғри келмайди.

Мурожаат омбудсман томонидан назоратга олиниб, Тошкент вилоятидаги минтақавий вакил ҳамда тегишли давлат меҳнат инспекцияси ходимлари иштирокида ўрганилди. Натижада фуқаронинг ҳуқуқлари тикланиб, у мазкур лавозимга ишга қабул қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.