Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирок этиб, рамзий лентани кесиш орқали янги дипломатик мажмуанинг фаолиятига старт берди.
Икки давлат раҳбарлари замонавий мажмуа инфратузилмаси билан танишди. Унда элчихона ва консуллик бўлимлари учун маъмурий бинолар, элчи резиденцияси, шунингдек дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар жойлар мавжуд.
Маросим якунида давлат раҳбарлари Фахрий меҳмонлар китобига ёзув қолдирди ҳамда дипломатик ваколатхона ҳудудида дарахт экишди.
Янги элчихона биносининг очилиши Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига асосланган муносабатлар янада мустаҳкамланаётганининг навбатдаги исботи бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.