Техпаспорт муддати бўйича расмий тушунтириш берилди

Техпаспорт муддати бўйича расмий тушунтириш берилди

Ижтимоий тармоқларда транспорт воситаси “техпаспорт”ининг амал қилиш муддати белгилангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Ушбу масала юзасидан расмий тушунтириш берилди.

Маълум қилинишича, фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ID-карта, паспорт каби ҳужжатларда амал қилиш муддати мавжуд бўлгани каби, айрим техник ҳужжатларга нисбатан ҳам шундай тартиб жорий этилмоқда.

Хусусан, транспорт воситасининг кузови, двигатели каби асосий агрегатларини инвентаризациядан ўтказиш мақсадида бериладиган рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома учун амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланган.

Ушбу тартиб 2026 йил 1 апрелдан кейин расмийлаштириладиган гувоҳномаларга нисбатан қўлланилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.