У 2025 йил 30 июль кунидан буён ПА Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди, ундан аввал ПА Ахборот таъминоти ва ОАВ билан алоқалар шуъбаси мудири бўлиб ишлаган.
Фарруҳ Омонов 1988 йил 19 декабрда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. У дастлаб Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида қатор вазифаларда фаолият олиб борган.
Омонов ҳукуматнинг 2020 йил 30 октябрдаги қарори билан Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланган. Орадан бир йил ўтиб, 2021 йил декабрида Президент администрацияси шўба мудири лавозимида иш бошлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.