Тошкентдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида давлат бошқаруви тизимида ишлаётган мутахассислар учун кечки ва масофавий шаклда икки йиллик магистратура дастурлари йўлга қўйилди.
Номзодлар давлат буюртмаси асосида шакллантирилиб, Академиянинг онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтказилди. Жорий йилда 120 нафар тингловчи қабул қилиниши режалаштирилган.
Қабул 3 та йўналиш бўйича амалга оширилади:
— Давлат бошқаруви
— Ҳудудларни комплекс ривожлантириш
— Инсон ресурсларини ривожлантириш
Имтиҳон 2026 йил 9 апрель куни соат 14:30 да Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтида бўлиб ўтади. Номзодлар соат 14:00 гача шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан етиб келишлари шарт.
Суҳбат санаси эса номзодларга шахсий аккаунтлари орқали хабар қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.