22 апрелдан мобил иловадан фойдаланиш учун унга уланган телефон рақами айнан ўша шахс номида бўлиши керак

22 апрелдан мобил иловадан фойдаланиш учун унга уланган телефон рақами айнан ўша шахс номида бўлиши керак

22 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда мобил иловалардан фойдаланиш тартибига муҳим ўзгартиш киритилади. Янги талабга кўра, фойдаланувчининг телефон рақами унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) билан мос бўлиши шарт бўлади.

Янги тартиб асосида, агар телефон рақами ва фойдаланувчи маълумотлари ўртасида мослик аниқланмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтиш ёки банк картасини бириктириш имкони чекланади. Бу эса айниқса онлайн банк хизматларидан фойдаланувчилар учун муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланувчиларга бундай ҳолатлар юзасидан СМС-хабарнома орқали огоҳлантириш юборилади. Агар рақам шахс номида расмийлаштирилмаган бўлса, белгиланган муддатдан кейин ушбу рақам орқали иловадан фойдаланиш имконияти чекланади.

Шу муносабат билан, мутахассислар фуқароларга олдиндан чора кўришни тавсия қилмоқда. Хусусан, агар мобил иловалар ёки банк карталарига уланган телефон рақами ўз номингизда бўлмаса, уни расмий равишда ўзингизга ўтказиш ёки барча хизматларни ўз номингиздаги рақамга қайта бириктириш лозим.

Янги тартиб рақамли хизматлардан фойдаланишда шаффофлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.