«Россия бунга (судланганларни Ўзбекистонга ўтказишга) тайёр, аммо фуқаролик мамлакати уларни қабул қила олмайди, чунки конвенция ратификация қилинмаган», — деди Москалькова МДҲ инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси йиғилишида («РИА Новости»дан иқтибос). Унинг таъкидлашича, судланган ўзбекистонликларни ўтказиш учун республика 1998 йилда қабул қилинган озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги халқаро шартномага қўшилиши керак.
Озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони давом эттириш учун топшириш ҳақидаги конвенция Россияда 1998 йилдан бери ратификация қилинган. Мазкур шартнома Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Россия фуқароларига — агар улар иштирокчи давлатлардан бирида судланган бўлса — жазони ўз фуқаролиги бўлган давлатда ўташ имконини беради. Шартноманинг мақсади — жазони инсонпарварлаштириш ва маҳкумларнинг ижтимоий реабилитациясига кўмаклашишдир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.