Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди

Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан, БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича мувофиқлаштирувчи маркази ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Миллий конвергенция ташаббуси доирасида семинар ўтказилди.

Мазкур семинар давлат органлари, ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва асосий манфаатдор томонлар вакилларини бирлаштириб, Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимлари трансформацияси ва иқлим чораларини уйғунлаштиришни кучайтиришга хизмат қилди.

Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди
Ушбу тадбир орқали Ўзбекистон Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида амалга оширилаётган Конвергенция ташаббусини илгари сураётган 20 дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди. Мазкур ташаббус озиқ-овқат тизимлари трансформацияси ва иқлим чораларини ўзаро уйғунлаштиришни рағбатлантирувчи мувофиқлаштирилган, тармоқлараро ёндашувларни илгари суришга қаратилган.

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Мал хонум:
“Бугунги муаммоларни ҳал этиш тармоқлар кесимидаги ёндашувлардан воз кечиб, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва иқтисодий ривожланишни бирлаштирган интеграциялашган ечимларни талаб қилади.

Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди
Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди
Конвергенция ташаббуси озиқ-овқат тизимлари трансформациясини иқлим чораларига уйғунлаштириш учун амалий платформани тақдим этади, шу билан бирга БМТ тизими ва миллий ҳамкорлар ўртасидаги мувофиқлаштирилган қўллаб-қувватлашни кучайтиради.”

Ўзбекистон ушбу йўналишда муҳим сиёсий ҳужжатлар орқали қатъий ёндашувни намоён этмоқда, жумладан Озиқ-овқат хавфсизлиги миллий стратегияси ҳамда қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш миллий дастури. Ушбу ҳужжатлар қишлоқ хўжалигининг иқлимга чидамлилигини ошириш, сув ва ер ресурсларидан барқарор фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ортиб бораётган иқлим ва озиқ-овқат хавфсизлиги хатарларига жавоб бериш учун эрта огоҳлантириш ва рискларни бошқариш тизимларини кучайтиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Нуриддин Кушназаров:
“Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида сезиларли ислоҳотларни амалга оширди. 2020–2030 йилларга мўлжалланган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси ҳамда ‘Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида’ги қонун барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, озиқланиш натижаларини яхшилаш ва барқарорликни ошириш учун мустаҳкам асос яратади.

Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди
Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди
Шу билан бирга, идоралараро мувофиқлаштиришни кучайтириш ҳамда турли тармоқлар бўйича маълумотлар тизимларини яхшироқ интеграция қилиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Озиқ-овқат тизимлари сиёситини иқлим чораларига уйғунлаштириш узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш учун муҳим аҳамият касб этади.”

Семинар давомида идоралараро мувофиқлаштиришни кучайтириш, маълумотлар интеграциясини яхшилаш ҳамда иқлим ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ хатарларни олдиндан аниқлаш ва уларга тезкор жавоб бериш имконини берувчи эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Муҳокамалар доирасида иқлимга мослашган қишлоқ хўжалиги, сув самарадорлиги, барқарор қиймат занжирлари ҳамда интеграциялашган мониторинг тизимлари каби устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

FAOнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров:
“Озиқ-овқат тизимлари трансформацияси ва иқлим чораларини уйғунлаштириш эндиликда танлов эмас — бу заруратдир. Конвергенция ташаббуси сиёсат, инвестициялар ва амалга ошириш жараёнларини ўзаро боғлаш учун тизимли платформани тақдим этади ҳамда мамлакатларга парчаланган ёндашувлардан яхлит ва интеграциялашган озиқ-овқат тизимлари трансформациясига ўтишда кўмаклашади.”

Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди
Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди
БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича мувофиқлаштирувчи маркази кўмагида амалга оширилаётган ушбу ташаббус мамлакатларга сиёсий уйғунликни кучайтириш, тармоқлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда амалий ечимларни ишлаб чиқишда кўмаклашади.

Икки кун давомида иштирокчилар конвергенция учун устувор йўналишларни аниқлаш ҳамда келгусидаги сиёсат, инвестициялар ва институционал мувофиқлаштириш механизмларини белгилаб берувчи Конвергенция ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга ҳисса қўшдилар.

Мазкур семинар Ўзбекистонда янада барқарор, инклюзив ва иқлимга мослашган озиқ-овқат тизимини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди, шунингдек мамлакатнинг озиқ-овқат тизимлари ва иқлим бўйича минтақавий ҳамда глобал жараёнлардаги иштирокини мустаҳкамлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.