Тергов маълумотларига кўра, бозор раҳбари тадбиркорга бозор ҳудудида жойлашган, зарур ҳужжатларга эга бўлмаган савдо нуқтасини кейинчалик унинг номига расмийлаштириш шарти билан сотиб олишни таклиф қилган. Бунинг учун у 80 млн сўм миқдорида мукофот талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи келишилган сумманинг бир қисми сифатида баҳоланаётган 6600 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Амалиёт Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган. Қўлга олинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.