Синдаров Накамурани мағлуб этиб, номзодлар турнирида ишончли етакчилик қилмоқда

Синдаров Накамурани мағлуб этиб, номзодлар турнирида ишончли етакчилик қилмоқда


Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров номзодлар турнирининг бешинчи турида америкалик Хикару Накамурани мағлуб этиб, етакчиликни ишончли тарзда сақлаб қолди.

Партия ўзбекистонлик шахматчининг устунлиги остида ўтди: у жаҳоннинг энг кучли шахматчиларидан бирига қарши қора донада ўйнаб, дебютни пухта ўтказди ва миддлшпилдаёқ рақибини қийин аҳволга солди. 13-юришда Накамура бир соатдан ортиқ вақт сарфлади, бу эса вақт жиҳатдан катта орқада қолишига сабаб бўлди. Кейинчалик Синдаров ўз устунлигини тўлиқ амалга ошириб, рақибини таслим бўлишга мажбур қилди.

Бу ғалаба ўзбекистонлик шахматчи учун турнирдаги тўртинчи ва кетма-кет учинчи ғалаба бўлди. 5 та имкониятдан 4,5 очко тўплаган Синдаров турнир жадвалида ишончли равишда биринчи ўринни эгаллаб турибди ва мусобақа тарихидаги энг яхши стартлардан бирини намойиш этмоқда.

Аввалроқ у яна бир фаворит — америкалик Фабиано Каруанани ҳам мағлуб этган эди, бу эса унинг позицияларини янада мустаҳкамлади.

2026 йилги номзодлар турнири 29 мартдан 15 апрелгача Пафос шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда жаҳоннинг саккиз нафар энг кучли шахматчиси икки давра тизимида жами 14 та партия ўтказади. Турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.

4 апрел куни бўлиб ўтадиган олтинчи турда Синдаров хитойлик гроссмейстер Вэй И билан куч синашади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.