Жалол Арашов яна қурилиш вазирига ўринбосар бўлди

Жалол Арашов яна қурилиш вазирига ўринбосар бўлди

Президент қарори билан Жалол Самандарович Арашов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик.

Жалол Арашов тайинловга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, у 2022−2023-йилларда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Ундан аввал Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.