Вячеслав Голишев 1951 йил 4 майда Омск шаҳрида (Россия) туғилган. 1972 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган, 1980 йилда Ломоносов номидаги Москва давлат университети аспирантурасини битириб, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Меҳнат фаолиятини полиграфия соҳасида иқтисодчи сифатида бошлаган, сўнгра Тошкент халқ хўжалиги институтида, Ўзбекистон Давлат режа қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодиёт ва нормативлар илмий-тадқиқот институтида, республика партия ва давлат органларида турли лавозимларда ишлаган.
1992−1995 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Жаҳон муаммолари институти директори ўринбосари, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2005−2006 йилларда бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт вазири, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси раҳбари сифатида фаолият юритган.
Вячеслав Голишев узоқ йиллар давомида президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган ҳамда давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатига оид давлат дастурлари ва концептуал ҳужжатларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган.
Бир неча бор Олий Мажлис депутати этиб сайланган.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони ва «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.