Медиа ҳафталик доирасида тест синовлари ўтказилмоқда
Медиа ҳафталикнинг учинчи кунида ахборот хизмати раҳбарлари ва матбуот котиблари учун касбий билим даражасини аниқлашга қаратилган тест синовлари ташкил этилди.
Мазкур жараён иштирокчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини баҳолашга қаратилган бўлиб, уларнинг профессионал салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Синовлар давомида замонавий медиа муҳитда самарали фаолият юритиш учун зарур билим ва кўникмаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Таъкидланишича, бундай тадбирлар ахборот соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш, уларни янги талаблар асосида ишлашга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.