«Оқ уй, Давлат департаменти, Савдо вазирлигидаги ҳамкорларимизга, шунингдек Марказий Осиё давлатлари элчиларига Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо муносабатлари тарихида янги саҳифа очилишида биз билан бирга бўлганлари учун миннатдорлик билдираман», — деб ёзди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов.