Синдаров муддатидан олдин ФИДЕ номзодлар турнири ғолиби бўлиб, жаҳон шахмат тожи учун курашади

Синдаров муддатидан олдин ФИДЕ номзодлар турнири ғолиби бўлиб, жаҳон шахмат тожи учун курашади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрнинг Пейя шаҳрида ўтказилган ФИДЕ номзодлар турнирида муддатидан олдин ғалабани қўлга киритди. У мусобақа якунланишига бир тур қолганидаёқ биринчи ўринни таъминлади.

13-турда Синдаров қора донада ўйнаб, нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гири билан дуранг қайд этди. Ушбу натижадан сўнг улар ўртасидаги фарқ икки очко — 9,5 га 7,5 бўлиб қолди ва сўнгги тур натижалари умумий жадвалга таъсир қилмайдиган бўлди.

Шу тариқа, Синдаров нафақат турнир ғолиблигини таъминлади, балки жаҳон чемпиони унвони учун баҳслашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. У ФИДЕ номзодлар турнирида ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик шахматчига айланди.

Энди у жаҳон шахмат тожи учун амалдаги чемпион — ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув жорий йил ноябрь ойи охири — декабрь бошига режалаштирилган бўлиб, унинг ўтказилиш жойи кейинроқ эълон қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.