Музокаралар чоғида маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, шунингдек соҳавий қўмита ва Франция маҳаллий ҳокимияти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва маданий меросини тарғиб қилишга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Алоҳида йўналиш сифатида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди. Икки мамлакат ҳунармандлари ўртасида қўшма дастурларни йўлга қўйиш ҳамда анъанавий ўзбек санъатини Франция бозорида илгари суриш ташаббуслари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Франциядан Ўзбекистонга туристлар оқимини ошириш бўйича чора-тадбирлар, жумладан маркетинг кампанияларини фаоллаштириш, туристик маҳсулотларни ривожлантириш ва француз туроператорлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни давом эттириш ва туристик алмашинувни ривожлантиришга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.