Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди

Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди

Тошкент, 2026 йил 16 апрел — Ўзбекистонда туячилик соҳасини барқарор ривожлантириш, яйловлардан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш ҳамда қурғоқчил ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлимга чидамлиликни мустаҳкамлашга қаратилган “Ўзбекистонда туячиликни қўллаб-қувватлаш ва маҳсулот етиштириш” лойиҳасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбир БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган Халқаро яйловлар ва чорвадорлар йили (IYRP 2026) доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди
Яйловлар муҳим экологик ҳудудлар ҳисобланади. Глобал миқёсда улар Ер қуруқлик юзасининг 54 фоизини эгаллайди ва 200 миллиондан ортиқ чорвадорлар учун тирикчилик манбаи бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонда эса яйловлар 21,1 миллион гектардан ортиқ майдонни, яъни мамлакат ҳудудининг қарийб 47–50 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, мавжуд яйловларнинг 40–50 фоизи турли даражада деградацияга учраган, чорва босими эса айрим баҳолашларга кўра яйловларнинг табиий сиғимидан икки баравар юқори.
Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди
Кенг чўл ва адир ҳудудларига эга Ўзбекистон учун туячилик соҳаси иқлимга мослашувчан чорвачиликни ривожлантириш, қишлоқ ҳудудларида бандликни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий қиймат занжирларини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Тадбир материалларига кўра, бугунги кунда республикада туя сони 17,6 минг бошни ташкил этади. Уларнинг асосий қисми Бухоро вилоятида — 7,8 минг бош (44,3 фоиз), Навоий вилоятида — 4,2 минг бош (24,1 фоиз), Қорақалпоғистонда — 2,1 минг бош (11,9 фоиз) ва Қашқадарё вилоятида — 1,4 минг бош (8,1 фоиз) тўпланган.
Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди
Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди
Тадбир давомида Ўзбекистонда яйловларнинг бугунги ҳолати, туячиликнинг жорий аҳволи ва истиқболлари, туячиликда қиймат занжири ёндашуви ҳамда халқаро тажриба муҳокама қилинди. Кун тартибига мувофиқ, лойиҳа ҳужжатини имзолаш маросими, мавзуга оид видеороликлар намойиши ва миллий ҳамда халқаро ҳамкорлар иштирокидаги муҳокамалар ўтказилди. Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, FAO вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.
Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди
Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва FAO ўртасида “Ўзбекистонда туячиликни ривожлантириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ҳужжати имзоланди. Шунингдек, чорвачилик ва ветеринария соҳаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда амалий тажрибаси учун 15 нафар чорвадор ва соҳа вакили Ўзбекистон Республикасининг “Чорвачилик фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди
Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди
Лойиҳа туячилик секторини барқарор ривожлантириш орқали қурғоқчил ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлимга чидамлиликни мустаҳкамлашга қаратилган. У наслчилик амалиётини такомиллаштириш, маҳсулдорликни ошириш, институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш, шунингдек, Миллий туя стратегиясини ишлаб чиқиш учун далиллар ва тавсиялар тайёрлашни назарда тутади. Тақдимот материалларида қайд этилишича, Ўзбекистонда асосан бир ўркачли арвана (дромедар) ва икки ўркачли қозоқи бақтриан зотлари парвариш қилинади. Арвана зоти кунига ўртача 12 литр, бир лактацияда 3,5 минг литргача сут бериши мумкин бўлса, қозоқи бақтриан зотида бу кўрсаткич мос равишда 7 литр ва 1,2 минг литрни ташкил этади.
Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди
Мазкур тадбир Ўзбекистонда туячиликни янада тизимли ривожлантириш, манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда яйлов чорвачилиги салоҳиятини барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимлари билан янада яқин боғлаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистонда туячилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.