Мулоқотлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ўтказилади:
⏺Кино ва анимация;
⏺Академик ва анъанавий ижрочилик, эстрада ва рақс;
⏺Адабий ижод;
⏺Композиторлар ва бастакорлар;
⏺Театр ва цирк;
⏺Халқ ижоди ва номоддий маданий мерос, аския, юмор ва стендап;
⏺Блогерлар, инфлюенсерлар, вайнерлар;
⏺Моддий маданий мерос, археология ва музейлар;
⏺Тасвирий ва амалий санъат, шунингдек ҳунармандчилик;
⏺Маданият ва санъат соҳасида таълим;
⏺Болалар контенти.
Очиқ мулоқотлар давомида:
⏺соҳадаги мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилинади;
⏺амалий таклиф ва ташаббуслар қабул қилинади;
⏺маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратилган янги ғоялар кўриб чиқилади.
Энг долзарб ва амалий аҳамиятга эга таклифлар муаллифлари давлат раҳбари иштирокида ўтказиладиган йиғилишга таклиф этилади.
Барча фуқаролар, ижодкорлар, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар ва ташаббускор ёшларни мазкур очиқ мулоқотларда фаол иштирок этишга, ўз таклиф ва ғоялари билан чиқишга чақирамиз.
Ҳар бир таклифингиз маданият соҳасидаги ислоҳотларга хизмат қилади! Фаол бўлинг, ташаббус кўрсатинг ва ўз ҳиссангизни қўшинг! Бу шунчаки учрашув эмас — бу ҳақиқий имконият!
❗️Жойлар сони чекланганлиги сабабли олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтинг: @mv_ochiqmuloqot_bot
Бот орқали рўйхатдан ўтган фуқаролар учун учрашувлар қуйидаги жадвал асосида ўтказилади: https://gov.uz/oz/madaniyat/news/view/155255
Эслатма: бот орқали рўйхатдан ўтмаган фуқаролар учрашувларга қўйилмайди, илтимос, албатта рўйхатдан ўтинг.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.