Янги нормаларга кўра, касбий, спорт ёки маиший фаолият учун мўлжалланган бўлса ҳам, совуқ қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган буюмларни жамоат жойларида олиб юриш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, такрорий қоидабузарлик учун жавобгарлик кучайтирилади: агар шу каби ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида яна содир этилса, жазо чоралари янада оғирлаштирилади.
Жарима миқдори 1 дан 5 гача базавий ҳисоблаш миқдорини (БҲМ) ташкил этади, бу 412 минг сўмдан 2,06 миллион сўмгача тенг.
Қайд этилишича, мазкур ўзгартишлар ҳуқуқбузарликларни эрта олдини олиш тизимини такомиллаштириш ва жамоат хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.