Томонлар наркохавфларга қарши курашиш, уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик ва коррупцияга қарши ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Самарқанд форумини институционаллаштириш ва уни доимий фаолият юритувчи халқаро мулоқот майдонига айлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТнинг Жиноятчиликни олдини олиш ва жиноий адолат комиссиясига сайлангани хавфсизлик соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратаётгани таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.