Жума куни бутун мамлакат бўйлаб қулай баҳорий об-ҳаво ўрнатилади: кундузи ҳарорат +24…+27 даражани ташкил этади, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса ҳаво +29…+32 даражагача исийди.
Шанба, 25 апрель куни, аксарият ҳудудларда ёғингарчиликсиз, очиқ об-ҳаво сақланади. Шу билан бирга, Қорақалпоғистоннинг шимолида ва айрим жойларда Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат +28…+31 даражагача, айрим ҳудудларда эса +35 даражагача кўтарилади.
Якшанба куни сезиларли ўзгаришлар кутилмайди, бироқ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз салқинлашиб, +20…+23 даражани ташкил этади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат +25…+28 даража бўлади. Тошкент вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Умуман республика бўйлаб шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанғ кўтарилиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида жума ва шанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +27…+30 даражани ташкил этади. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ, шунингдек шамол кучайиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати +14…+17 даражагача пасаяди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.