Томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Айниқса, Умра сафарларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим транзит хаб сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, хорижий зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва туристик хизматлар сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар давомида қуйидагилар ҳам муҳокама этилди:
— Тошкент, Истанбул, Жакарта, Куала-Лумпур ва Марокаш шаҳарларида халқаро туристик кўргазмаларда иштирок этиш ва B2B учрашувлар ўтказиш;
— Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби МДҲ давлатларидан келувчи зиёратчилар учун транзит йўналишларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида маданий-туристик дастурларни жорий этиш.
Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш ва халқаро туристик бозорда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.