Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Швейцария Федерал жиноят суди Гулнора Каримовага нисбатан коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ иш бўйича иш юритишни тўхтатди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги SRF швейцария телерадиокомпаниясига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, қарор Каримовага Ўзбекистондан чиқиш тақиқлангани ва Швейцариядаги иш бўйича даъво муддати тугаб бораётгани билан боғлиқ. Суд раисига кўра, айбланувчининг жараёнда иштирок эта олмаслиги иш юритишни тўхтатиш учун асос бўлган.

Аввалроқ Каримова ҳимояси Ўзбекистон ҳукумати унга суд жараёнида иштирок этиш учун четга чиқишга рухсат бермаётганини маълум қилган эди.

Шу билан бирга, SRF таъкидлашича, ишнинг тўхтатилиши жавобгарликдан озод этишни англатмайди. Гулнора Каримова 2014 йилдан буён Ўзбекистонда қамоқда сақланмоқда ва манбаларга кўра, унинг жазо муддати 2028 йилдан олдин тугамайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.