Тадбир иштирокчиларини Зироат Мирзиёева табриклаб, ўқувчиларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Тадбир доирасида эко-мактаб ўқувчилари учун таълимий мастер-класслар ҳам ташкил этилди. Халқаро ошпаз ва диетолог-нутрициолог мутахассислар мувозанатли овқатланиш асослари ҳамда соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказди.
Шунингдек, Ўзбекистондаги ФАО ваколатхонаси мактаб ўқувчилари, педагоглар ва мактаб ошхоналари ходимлари учун тўғри овқатланиш бўйича услубий қўлланмаларни тақдим этди. Ушбу материаллар мамлакат бўйлаб умумтаълим муассасаларида ўтказиладиган республика тренинглари учун асос бўлиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.