Ушбу йирик тадбир 10 дан ортиқ мамлакатдан келган ёшларни бирлаштириб, билим, ғоя ва технологик ечимлар алмашинуви учун муҳим майдонга айланади.
Олимпиада дастури замонавий муҳандисликнинг асосий йўналишларини, жумладан робототехника ва дрон технологияларини қамраб олади. Шунингдек, иштирокчиларни стартап-сессиялар, хакатонлар ва инновацион фикрлашни ривожлантиришга қаратилган амалий топшириқлар кутади.
Кутилмоқдаки, мазкур тадбир ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва юқори технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.