Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Хожиқозижон Исаков мазкур лавозимга тайинланишидан аввал Фарғона вилоятидаги 426-сонли ихтисослаштирилган механизациялаштирилган колоннага раҳбарлик қилган ҳамда инфратузилма қурилиши соҳасида тажрибали бошқарувчи сифатида ўзини намоён этган.
Исаков ушбу лавозимда 2024 йил феврал ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Ғанижон Солиев ўрнини эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Солиев ўз вақтида «Хожақишлоқ» маҳалласида ёрдамчи лавозимидан туман ҳокими лавозимига кўтарилгани билан эътибор қозонган эди. Унинг кейинги иш жойи ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Янги раҳбар олдига Бағдод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни давом эттириш ва маҳаллий инфратузилмани янада яхшилаш бўйича вазифалар қўйилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.