Ташриф доирасида, шунингдек, ҳамкорликнинг асосий йўналишларини қамраб олган қатор икки томонлама келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатлар иқтисодий, саноат, илмий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, дипломатик кадрларни тайёрлаш, шунингдек метрология лабораториясини қўшма лойиҳалаш ва уни ташкил этишни қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Бундан ташқари, метрология соҳасида илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, геология йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва электропоездлар етказиб бериш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
Имзоланган келишувлар пакети икки давлат ўртасидаги шерикликни янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.