Кутилган баҳс жаҳон шахмат тожи учун кураш тарихидаги энг “ёш” учрашув бўлади — ўйин бошланишига ҳар икки шахматчи ҳам 20 ёшга тўлади. Минимал мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади, умумий бюджет эса тахминан 8,5 миллион долларга баҳоланмоқда.
Жавоҳир Синдаров 2026 йилги номзодлар турнирида муддатидан олдин ғалаба қозониб, чемпионлик учун ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. У 14 партияда 10 очко тўплаб, бирорта ҳам мағлубиятга учрамади — ҳисобида олти ғалаба ва саккиз дуранг бор. Шу тариқа у номзодлар турнирида ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик шахматчига айланди.
Гукеш Доммараджу эса 2024 йил декабрида Дин Лижэнни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлган. У 18 ёшида шахмат тожини қўлга киритган энг ёш чемпион сифатида рекорд ўрнатган.
Ҳозирда учрашув ўтказиладиган жойни танлаш жараёни давом этмоқда. Аризалар 2026 йил 1 июлгача қабул қилинади, шундан сўнг мусобақа ташкилотчиси ва мезбон шаҳар аниқланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.