Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар фуқарога илгари чорвачилик учун ажратилган 2 сотих ер ҳамда давлат захирасидан яна 28 сотих ер ажратиб беришни ваъда қилган. Шу билан бирга, улар ер тоифасини ўзгартиришни — бир қисмини нотурар жой қурилишига, қолган қисмини эса турар жой қурилишига мослаштиришни режалаштирган.
Ер ажратиб бериш учун 57 минг доллар, ҳужжатларни расмийлаштириш учун эса қўшимча 3 минг доллар талаб қилинган.
Қўлга олиш жараёни 31 минг доллар пулни олаётган пайтда амалга оширилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.