Тур доирасида Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенга қарши қора доналарда ўйнади. Баҳс бошиданоқ гроссмейстерлар эҳтиёткор услубни танлашди. Натижада ҳеч бир томон хатога йўл қўймади ва 44-юришдан кейин дурангга келишишди. Шахматчиларнинг аниқлик фоизи 98,6 ва 98,7 га тенг бўлди.
Учинчи турдан кейин беш шахматчи ҳисобида 2 тадан очко бор. Нодирбек эса қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамликни ўз қўлида сақлаб турибди.
Абдусатторов эртага ҳиндистонлик Аржун Эригаисига қарши оқ доналарда ўйнайди. Ушбу шахматчи ҳисобида ҳам 2,0 очко бор.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.