Турнир 27-апрелдан 3-майгача Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди. Унда жамоамиз барча учрашувларда ғалаба қозониб, мусобақани мағлубиятсиз якунлади (Қирғизистон — 4:2; Ҳиндистон — 15:1; Мўғулистон — 7:2; Индонезия — 13:0 - ярим финал; Қирғизистон — 3:2 - финал).
Ушбу муваффақият ёрқин натижалар кетма-кетлигининг мантиқий давомидир:
— 2023-йилда жамоа илк бор Мўғулистонда ўтказилган Осиё ва Океания кубогида ғолиб бўлди;
— 2024-йилда Тошкентдаги уй музида ушбу натижани такрорлади;
— 2026-йилда эса учинчи бор чемпионликни қўлга киритиб, унвонини ҳимоя қилди.
Шунингдек, 2026-йил март ойида жамоа халқаро майдонда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ўз дивизионида жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди ва икки карра жаҳон чемпионига айланди.
Мазкур натижа Ўзбекистон хоккей федерациясининг терма жамоаларни тайёрлаш ва мамлакатда хоккейни ривожлантириш борасидаги бошқарув ҳамда ташкилий ишларининг юқори даражада эканини яққол кўрсатади.
Манба: https://t.me/uz_hockey
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.